МТЖ: Тўрт нафар легионер эртага келади

Narzulla Saydullayev
28 фев 2014, 18:18
Кечадан Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги йиғинни бошлади.
БААга қарши ўйиндан олдинги йиғинга хориж клубларида тўп тепаётган футболчилар келиб қўшилишда давом этишади.

Эртага Виталий Денисов ("Локомотив" Россия), Одил Аҳмедов ("Анжи" Россия), Анзур Исмоилов ("Чанчун Ятаи" Хитой), Баҳодир Насимов ("Нефтчи" Озарбойжон) каби легионерларимиз Тошкентга етиб келишади.

Бундан ташқари Туркияда йиғин ўтказган "Пахтакор" жамоаси ҳам эртага юртимизга қайтиб келади. Бу клубдан термага чақирув олганлар терма йиғинига қўшилишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›