UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  106 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

МТЖ машғулотларининг иккинчи куни Янгиликлар

МТЖ машғулотларининг иккинчи куни

17:45да бошланган терма жамоамиз машғулоти соат 19:00гача давом этди.
Иккинчи кун машғулотларида айтарли ўзгариш бўлмади. Фақат кубок ўйинидан кейин шунчаки шуғулланган футболчилар умумий гуруҳга қўшилдилар, холос. Бугун Сергеев билан Козак ҳам машғулотларда иштирок этишни бошлайди.

Енгил чигалёзди машқларидан кейин Шуҳрат Мақсудов футболчиларимизни иккига бўлди.
"Қизиллар" таркиби:
Суюнов, Тўхтахўжаев, Ҳасанов, Ҳошимов, Турсунов, Мусаев, Искандеров, Муллажонов, Собирхўжаев, Шоаҳмедов ва ўйинчи камлиги боис Ашурматов.
"Кўклар": Нестеров, ака-ука Аҳмедовлар, Йўлдошев, Кримец, Зотеев, Мусаев, Муҳаммадиев, Рашидов, Нагаев, Олимов.

Айнан шу футболчилардан иборат терма Олмалиқда бўлиб ўтадиган ўйинда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиши кутиляпти.

Бевосита машғулотларни кузатар эканман, Наврўз Олимов ва Ҳусниддин Ғофуров каби футболчиларимизни бегонасираётганини кўрдим. Йигитлар, ўзингизни қўлга олинг. Келажак сизларники!

Дарвозабонларимиз билан одатдагидек Пётр Гизимчук ишлади. Тўғрисини айтаман, авваллари бу мутахассиснинг иши унча ёқмасди. Аммо йиллар давомида тажрибасини ошира олганини кўряпман. Машғулотлар давомида посбонларимиз ҳаракатини кўп маротаба кузатганим учун, улардаги ўзгаришларни пайқамасдан бўлмасди. Акбар Тўраевнинг кичик жароҳати борлиги учун якка тартибда машғулот ўтказди.

Бугунги машуғлотларни Миржалол Қосимовнинг ўзи ўтказади ва эртага майдонга тушадиган таркиб ҳам бугун аниқланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика