UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  125 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Мозийга қайтиб... Бардам бўл, Игорь! Янгиликлар

Мозийга қайтиб... Бардам бўл, Игорь!

Мозийга қайтиб рукнининг навбатдаги сонини тақдим этамиз.



(“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1991 йил 2 февраль сонидан олинган).

Бизни кечир, Игорь. Ушбу суратни сенга анча олдин беришимиз керак эди. Чунки ўша куни уйингда бўлганимизда жажжи Людмила бўйнингга осилиб «Дада, расмимни қачон кўраман» деб сўраганида, бизнинг номимиздан унга «тез орада» деб ваъда бериб юборган эдинг...

Аввал Греция сафаридан келишингни кутдик. Сўнгра пахтакорчилар билан Малайзияга кетишингни эшитиб қолдик. Рўзномалар ҳам Шквирин «Пахтакор» билан жўнаб кетди деб хабар бердилар. Лекин сўнгги пайтда бу сафардан мажбуран қолганингни кўпчилик билмасди...

Хабарим бор, ўша куни сафардан олдин яқинларинг сен билан ҳайрлашгани уйингга ташриф буюргандилар. Қўли гул турмуш ўртоғинг уларни чучвара билан сийламоқчи бўлди. Хамир яхши пишиши учун сувни яхшилаб қайнатди. У хонадан бу хонага сакраб юрган Людмила ошхонага кирганида тўсатдан тойиб кетди. Ерга боши билан тушмаслиги учун жажжи қўлчалари билан бир нимани ушлаб қолди. У... қайноқ сув тўла кастрюль эди. Қизчанинг чинқиришидан ҳамма ошхонага отилиб чиқди. Кимдир уни тез ечинтириш лозимлигини айтди. Бироқ шилвираб қолган теридан кийимни ажратиш осон эмас эди...

Ҳаётингдаги энг мудҳиш тўрт кунни реанимация бўлимида бедор ўтказганингни ҳам биламан Игорь, тўрт ярим яшарли Людмиланг сўнгги бор кўзларини очиб сени бир умрга ташлаб кетганида даҳшатли қичқириғингдан касалхона ларзага келганини ҳам эшитдим.

Бу мудҳиш воқеани айтиб, ярангга туз сепмоқчи эмасман. Қизингнинг сурати акс этган ҳар бир буюмни авайлаб олиб қўйишингга ишонаман Чунки, у ўзидан фақат суратини ёдгорлик қилиб қолдира олди.

Бироқ... Тақдирнинг бундай бешафқатлигини ким ҳам билибди дейсан. Ўша куни ҳам сен билан қисқа муддатга ҳайрлашгани келган яқинларинг ёлғизинг - жажжи қизчанг билан бир умрга видолашгани келаётганларини би- лармидилар?!

Бардам бўл, Игорь! Фарзанд доғи қанчалик оғир бўлмасин, уни муносиб кўтаришга ҳаракат қил. Кўп сонли муштарийлар, барча футбол мухлислари номидан сенга чуқур таъзия изҳор қиламиз...


                                                                                        Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика