Моуринью: "Элдорни гол урмагани учун танқид қила олмайман"
10 ноя 2022 15:25
Янгиликлар
Моуринью: "Элдорни гол урмагани учун танқид қила олмайман"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью А Серия 14-тури доирасидаги "Сассуоло" билан баҳсдан сўнг (1:1) жамоаси ҳужумчилари ҳақида фикр билдирди.
Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси форварди Элдор Шомуродов ҳақида ҳам гапирди.

"Биринчи бўлимда Шомуродов юзага келган имкониятлардан фойдаланиши керак эди. Тэмми? Мен ҳужумчиларнинг гол уриш имкониятларини баҳоламоқчи эмасман. Элдорни гол урмагани учун танқид қила олмайман, чунки у бошқа вазиятларда қўлдан келганча ҳаракат қилди.
Белотти ҳақида нимадир дея олмайман, чунки у ҳали жамоага мослашиши керак", – деди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов кечаги баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, 66-дақиқада Тэмми Абрахам билан алмаштирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар