Моуриньонинг ёрдамчиси Фариа 6 та ўйинга дисквалификация қилинди
02 май 2014 09:08
Янгиликлар
Моуриньонинг ёрдамчиси Фариа 6 та ўйинга дисквалификация қилинди
"Челси" жамоаси мураббийи Руй Фариа 6 та ўйинга четлатилди.
38-ёшли португалиялик мураббий "Сандерленд"га қарши ўйинда FAнинг иккита қоидасини бузган. Шу сабабли мураббийнинг стадионга ҳам бориши таъқиқлаб қўйилган.
Хабар қилинишича, у захира хакамини ҳақорат қилган. Шунингдек, бош ҳакамнинг техник зонани тарк этиши борасидаги кўрсатмасига ҳам бўйсунмаган.
Фикрлар