Моуриньо Виланованинг ўлими юзасидан хамдардлик билдиради
25 апр 2014 22:02
Янгиликлар
Моуриньо Виланованинг ўлими юзасидан хамдардлик билдиради
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо "Барселона" жамоаси бош мураббийи Тито Виланованинг вафоти юзасидан ҳамдардлик билдиради.
«Виланованинг ўлими – футбол учун, "Барселона" учун, унинг оиласи ва дўстлари учун жудаям қайғули хабар.
"Челси" номидан ҳамдардлик билдираман», – дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий твиттери.
Эслатиб ўтамиз, Виланова 45 ёшида оламдан ўтди.
Фикрлар