Моуриньо: "Шоу менинг услубимни тушунмаяпти, "Эвертон"га қарши унинг ўрнига ўйлашга тўғри келди"
05 апр 2017 15:18
Янгиликлар
Моуриньо: "Шоу менинг услубимни тушунмаяпти, "Эвертон"га қарши унинг ўрнига ўйлашга тўғри келди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Эвертон"га қарши баҳсдаги ҳаракатлари учун жамоа ярим ҳимоячиси Люк Шоуни танқид қилди.
Футболчи 65-дақиқада захирадан майдонга тушди.
"Шоунинг миясидан кўнглим тўлмаяпти. У ёнимда ўйнади, мен эса унинг ўрнига қарор қабул қилдим. Қачон очилиш, қачон прессинг уюштиришни айтиб турдим.
Бундай даражадаги ўйин учун фантастик форма, кучли техника керак. Шоуда ҳаммаси бор, бироқ у менинг ўйин услубимни тушунмаяпти. У майдонда ўйлаши керак" - дейди Моуриньо.
Фикрлар