Моуриньо: "Серхио Рамос Диего Костанинг жароҳати даражасини аниқлаб берадиган шифокор эмас"

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2014, 10:20
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз ҳужумчиси Диего Костани ҳимоя қилди.

Аввалроқ Серхио Рамос бразилиялик футболчининг ўзининг янги ватанига содиқ хизмат қилаётганига шубҳа қилганди.

"Жароҳатлардан тўғри тузалиши учун Костага бу икки ҳафта керак эди. Мен уларнинг қарорига қарши бора оладиган одам эмасман. Серхио шифокорлардан ҳам ақллироқ ва тиббиёт билимларини сўнгги икки йилда магистр даражасида билиб олган деб ўйламайман" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com