UZ

Моуриньо “Рома”дан ҳайдалишидан аввал қайси футболчилар билан жанжаллашгани маълум Янгиликлар

Моуриньо “Рома”дан ҳайдалишидан аввал қайси футболчилар билан жанжаллашгани маълум

“Рома”нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия клубидан ҳайдалишидан олдин клубнинг бир қанча футболчилари билан жанжаллашиб қолган, деб хабар беради Corriere dello Sport.

Манбага кўра, мутахассис Крис Смоллинг, Лоренцо Пеллегрини, Рик Карсдорп, Леонардо Спиназзола ва Ренато Санчес билан кескин муносабатларга эга бўлган.

Раҳбарият жамоанинг натижалари ёмон бўлганидан ташқари клубда шундай ҳолатлар рўй бергани учун португалиялик мутахассис билан хайрлашишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2021 йилнинг май ойида Рим клуби бошқарувини қўлга олганди. Ўтган давр мобайнида клуб Жозе билан Конференциялар Лигасида зафар қучди ва Европа Лигаси вице-чемпионига айланди. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика