Моуриньо МЮ раҳбариятидан Марсьялни сотишни талаб қилмоқда

Aslanov Jasurbek
22 авг 2018, 08:54
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг ижрочи директори Эд Вудвордга мурожаат қилиб, ундан ҳужумчи Антони Марсьялни сотишни сўрамоқда.

Маълумотларга кўра, Моуриньо Марсьяль сотувидан тушган пулларни қишки трансфер ойнасида янги футболчилар сотиб олишга сарфламоқчи.

Вудворд эса бош мураббийнинг фикрига қўшилмаяпти.

Марсьяль 2015 йилдан бери МЮ шарафини ҳимоя қилади. Сўнгги мавсум у инглиз жамоасининг 30та учрашувида майдонга тушиб, 9та гол урди ва 5та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›