

"Менга Мхитаряннинг сўнгги учрашувлардаги ўйини ёқмади. Гап икки ёки уч ўйин ҳақида эмас, уч, тўрт ёки бештаси борасида кетмоқда. У мавсумни яхши бошлади, кейин аста-секин йўқола бошлади. Голлар, ассистентлар, юқори прессинг, тўпни рақиб майдонида олиб қўйиш ва 10-рақамли футболчи жамоага келтирадиган фойда жиҳатидан унинг ўйин даражаси пасайиб борди. Бу ҳаракатлар, бошқа футболчиларга имконият бериш учун етарли бўлди. Ҳар бир футболчи имкониятга муносиб" - дейди Моуриньо.
Мхитарян жорий мавсум Англия чемпионати ва Чемпионлар лигасида 15та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 5та голли пас берди.



