Моуриньо: "Мхитарян мавсумни яхши бошлади, кейин йўқолиб қолди"
25 ноя 2017 11:48
Янгиликлар
Моуриньо: "Мхитарян мавсумни яхши бошлади, кейин йўқолиб қолди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, ярим ҳимоячи Генрих Мхитаряннинг ўйини пасайди.
"Менга Мхитаряннинг сўнгги учрашувлардаги ўйини ёқмади. Гап икки ёки уч ўйин ҳақида эмас, уч, тўрт ёки бештаси борасида кетмоқда. У мавсумни яхши бошлади, кейин аста-секин йўқола бошлади. Голлар, ассистентлар, юқори прессинг, тўпни рақиб майдонида олиб қўйиш ва 10-рақамли футболчи жамоага келтирадиган фойда жиҳатидан унинг ўйин даражаси пасайиб борди. Бу ҳаракатлар, бошқа футболчиларга имконият бериш учун етарли бўлди. Ҳар бир футболчи имкониятга муносиб" - дейди Моуриньо.
Мхитарян жорий мавсум Англия чемпионати ва Чемпионлар лигасида 15та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 5та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар