

«Ҳафта қаҳрмонлари кимлар бўлди? Улар кўпчилик. «Ливерпуль» — «Барселона» баҳсида мен Клоппни алоҳида қайд этган бўлардим. Сабаби, у ҳақиқий етакчилик қобилиятини кўрсатди. Шунингдек, баҳсда асосий рол ўйнаб, тарихий ғалабага ўз хиссаларини қўшган Шакири ва Оригини ҳам кўрсата оламан. Иккинчи учрашувга келадиган бўлсак, албатта хет-трик қайд этган Моурани энг яхши бўлди дея оламан. Яна футбол чиройи ҳам завқ бағишлади. Баъзида бундай баҳсларда барчаси олдиндан (2:0дан кейин) аниқ бўлади. Бироқ, бу ерда барчаси бошқача бўлди ва бизга фантастик хиссиётларни тақдим этди», – дейди Моуриньо.



