Моуриньо Испания солиқ қонунини бузгани учун жарима тўлади

Aslanov Jasurbek
12 май 2016, 16:10
"Реал" собиқ устози Жозе Моуриньо Испания солиқ қонунларини бузгани учун мамлакат молия вазирлигига 2 млн. евро тўлашга мажбур бўлди.

Маълумотларга кўра, у 1 млн. евро жарима тўлаши керак эди. Бу суммага ўз вақтида солиқ тўламаганлиги учун яна 300 минг евро қўшилди. Бундан ташқари, мутахассис Испания ғазнасига яна 700 минг евро тўлаши шарт. Моуриньо даромад солиғини эмас, имиж ҳуқуқларидан тушган пуллар солиғини корпоратив солиқ ставкаси бўйича тўлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: OK Diario

Сўнгги янгиликлар

Барча ›