Моуриньо: "Ибрагимовичнинг дебютидан кўнглим тўлди"
31 июл 2016 20:23
Янгиликлар
Моуриньо: "Ибрагимовичнинг дебютидан кўнглим тўлди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг "Галатасарой"га қарши ўртоқлик учрашувидаги ҳаракатларига юқори баҳо берди. Швециялик футболчи 45 дақиқа ичида гол уришга эришди.
"Ибрагимовичнинг дебютидан кўнглим тўлди. У ҳам, захирадан майдонга тушган Маркус Рашфорд ҳам бор кучи билан ҳаракат қилди. Златан бизга бериши мумкин бўлган нарсани кўрсатиб берди. Мен унинг ўйинидан қониқдим", - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда МЮ расмий сайти.
Фикрлар