UZ

Сўнгги янгиликлар

Моуриньо - Бэйл ҳақида: "Ўйинга тушиш учун шунга лойиқ бўлиш керак" Янгиликлар

Моуриньо - Бэйл ҳақида: "Ўйинга тушиш учун шунга лойиқ бўлиш керак"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо вингер Гарет Бэйлга ўйин амалиёти тақдим қилмаётгани ҳақида гапирди.

Қайд этиш керак, футболчи Кубок доирасида "Марин"га қарши ўйинда атиги 27 дақиқа ҳаракат қилди.

"Лойиқ бўлмаганларга ўйин амалиёти берилмайди. Бу менинг услубим. Сўнгги йилларда Гаретда қандай муаммолар бўлганини барча билади. Ушбу мавсумда ҳам унда ўсиш ва пасайиш кузатилмоқда. Бэйл учун асосийси - барқарор бўлиш ва машғулотларда интенсивликни ошириш. Қачон у бунга тайёр бўлса, ўшанда сизларга айтаман", - деди Моуриньо.

"Тоттенхэм" Бэйлни таркибда сақлаб қолмоқчи эмас

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика