UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  0 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  2 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  4 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  19 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39

Мостовой: "Шармандалик! Ҳозир ҳамма бақириб қўяди ва икки йил сигара чекишади" Янгиликлар

Мостовой: "Шармандалик! Ҳозир ҳамма бақириб қўяди ва икки йил сигара чекишади"

Россия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой миллий жамоанинг Уэльсдан учраган йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

"Бу шармандалик. Уэльсдек жуда кучли бўлмаган жамоага қандай қилиб йирик ҳисобда мағлуб бўлиши мумкин. Ўйиндан олдин кўпчилик уэльсликларни мағлуб эта олишимиз ҳақида гапиришган эди, аммо Россия терма жамоаси биринчи учрашувларда ҳеч қандай ўйин кўрсатмаганди. Бугун омадимиз келди, чунки баъзи вазиятларда тўп Игорь Акинфеевга тегиб қолди, акс ҳолда ҳисоб 5:0 бўлиши мумкин эди. Чет эллик мутахассислар терма жамоамизни турнирдаги энг кучсизлар орасига қўшишини истамасдим. Лекин Россия терма жамоасининг бундай ёмон ўйнашини анчадан бери кўрмаган эдим.

Икки йилдан кейин жаҳон чемпионатини қабул қиламиз, аммо хулосалар ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳеч нарса қилинмайди. Чунки ҳозир сигарани чекиб, икки йил бемалол кутиш мумкин. Ҳамма бироз бақириб қўяди, муаммоларни муҳокама қилишади ва барчаси унутилади. Ўзимизни алдаш билан шуғулланамиз. Бутун умримизни футболга бағишлаганмиз ва биринчи имконият бўлиши биланоқ Европага кетишни бекорга айтмаймиз. Футболчиларимиз эса ички чемпионатда қолиб кетишяпти" - дейди Мостовой.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика