Москвада “Пахтакор-79”га бағишланган анъанавий хотира турнири бўлиб ўтди
11 авг 2020 21:55
Янгиликлар
Москвада “Пахтакор-79”га бағишланган анъанавий хотира турнири бўлиб ўтди
Бугун, Россиянинг Москва шаҳрида Совет футболи ва “Пахтакор” жамоаси фахрийлари ўртасида хотира учрашуви ўтказилди.
Пойтахтдаги “Торпедо” стадионида 1979 йил авиаҳалокат туфайли вафот этган “Пахтакор-79” футболчилари хотирасига бағишланган анъанавий футбол турнири ўтказилди, дея хабар беради ўзбек футболи фидоийси Алишер Аминов.
Мазкур тадбир ташкилотчиси Тошкентда туғилган таниқли футбол арбитри Владимир Владимирович Мосягиндир. Ўйинни ўтказиш учун “Торпедо” ўйингоҳи танланди.
“Пахтакор” ва Совет футболи фахриялари таркибидан Виктор Макаров, Анатолий Соловьев, Виктор Пшеничников, Алишер Аминов, Александр Тихонов, Денис Глушаков, Марат Кабаев, Осман Кадиев («Анжи» президенти) ва бошқалар ўрин олганди. Хотира учрашуви олдидан, фахрийлар ва тадбир иштирокчилари 1979 йил авиаҳалокатда вафот этган “Пахтакор”нинг 17 футболчисини ёдга олишди.






Ўхшаш янгиликлар
18:00
U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди 23
16:29
"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили 3
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар