UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  3 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  61 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   17 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13

Москва кундалиги, 9-кун: Денисов билан интервью ва бизнинг “ПРЕССАМИЗ” ҳақида Янгиликлар

Москва кундалиги, 9-кун: Денисов билан интервью ва бизнинг “ПРЕССАМИЗ” ҳақида

Москвадаги сўнгги кунимиз Виталий Денисов билан уюштирган интервьюмиз билан якунига етди.
“Черкизово” стадиони мен учун яқин бўлиб қолди. Аввалига бу ерда “Спартак” – “Крилья Советов” учрашувини томоша қилдим, кейин “Локомотив” – “Анжи” учрашувига бордим. Икки кун ўтиб кичик манежда Марғилон ва Андижондан келган ҳамюртларимиз ўртасида бўлиб ўтган ўйинда қатнашдим.

Аслида Москва сафаридан бундан-да кўпини кутгандим. Ўзи мен шунақаман, ўз олдимга доим максимал вазифаларни қўяман. Баъзан бу йўлда панд ейман, лекин ҳар сафар кейинги сафар олдидан камчиликларимни билиб оламан. Бу ҳам катта нарса, аслида терма жамоа учун ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари ҳам айнан шунинг учун керак.



Мен ҳам ўзимни ҳар бир хатоимдан тўғри хулоса чиқаришга ўрганганман. Ҳаётимда туб бурилиш ясаган мусобақа, бу Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубоги бўлади. Бу ерда профессионаллар орасида қандай ишлашни ўргандим. Япон ва Хитой  матбуоти нима учун тезкор ишлашини яқиндан кўрдим. Ундан кейин кўплаб турнирларда бўлдим. Мана кўп ўтмай Москвага ташриф буюрдим. Айтишим мумкинки, Москва сафари менга Қатар-2011дан кейинги энг катта мактаб бўлди. ЦСКА – “Урал”, “Спартак” – “Крилья Советов” ва “Локомотив” – “Анжи” ўйинлари давомида тўплаган тажрибамни бир сўз билан изоҳлаб бера олмайман. “НТВ+” канали орқали таниш бўлган журналистлар ва “Чемпионат.ком”, “Спорт Экспресс” нашрларини қандай ишлаши ҳамда берилган вазифани қай даражада бажаришларини кўриш мен учун катта мактаб бўлди.
Худди мен каби клубларимиз ўз олдига энг максимал натижани қўйсалар, ҳеч бўлмаса бешдан бирини бажарадилар. Кейинги йили иккиси, шу тариқа 5 йил ичида такомиллашиб бораверадилар.

Ҳуллас, “Локомотив” матбуот котиби Дениснинг таклифига кўра, клубнинг бош биносига ташриф буюрдик. У ерда бизни кутиб олган ҳодим махсус съёмка учун ажратилган хонага бошлади. Бир киришдаёқ пайқадим, бу хонада съёмкадан ташқари клуб сайтида чиқадиган турли видео ва фотолар қайта ишланади. Клубнинг тарихий видеолари ҳам шу ерда сақланади. Монтаж учун замонавий техникалар харид қилинган. Бўлимда 4 нафар мутахассис фаолият олиб боряпти. Уларнинг вазифасига қуйидагилар кирар экан. Фотомухбир буларнинг ичида йўқ. Ўйин олди промо-роликлар ҳам шу ерда ишлаб чиқилади.



Бугунга келиб кўплаб стадионларимизда замонавий таблоларни кўрамиз. Лекин таблонинг имкониятидан ҳеч бир клуб тўғри фойдалана олмаяпти. Жорий мавсумдан бошлабгина “Бунёдкор” ўйин олди превьюни видео шаклида қўйишни бошлади. Агар жамоа ходимлари ҳеч бўлмаса битта ўйинга москвага келиб кетадиган бўлсалар, уларнинг ишларидаги сифат янада ошишига шубҳам йўқ. Барибир ўқиб ўргангандан, кўриб ўрганганга етмайди.

Клубнинг тарғиботи билан 10дан ортиқ ходим шуғулланар экан. Бизнинг матбуот хизматимизда “Бунёдкор”да видео операторларни қўшиб ҳисоблаганда 6 нафар, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф”да уч нафар, қолган клубларимизда эса бир нафар ходим фаолият олиб боради. Ўйин олдидан чиқариладиган дастурга (програмка) катта эътибор қаратилади. Бунинг устида бир гуруҳ ишлайди.

Мен Денисовни кутиб ўтирган чоғим икки нафар ходим 4 май куни “Зенит”га қарши ўйин олдидан қандай ролик ясашни ўйлаётган эдилар. Биздаги матбуот котибларимизнинг 70%да иккинчи ишлари мавжуд, чунки клубда улар олаётган ҳақ жуда ҳам кам бўлиб, оилани боқиш учун иккинчи иш топмаса бўлмайди. Балки бу талабалик пайтида билинмас, аммо қачонки оила боши бўлар экансиз, вазият тубдан ўзгаради. Бизнинг клуб раҳбарларимиз футболчиларга яратадиган ва уларга айтадиган гаплари шунақанги ширин бўладики, матбуот котибига келганда, титтт.....



Бизга ажратилган хонада исталган буюмдан фойдаланишимиз мумкинлигини айтишди. Ҳақиқий профессионал даражадаги студия. Камера билан борсангиз бўлди, қолган ҳаммаси муҳайё. Аслида бизда ҳам шундай бўлиши керак, худди шундай, битта чироғи ҳам кам бўлиши керак эмас. Лекин бир гап айтаман кулмайсиз, қувват етказиб берувчи “пилот”дан бошқа ҳеч нима бизнинг клублар матбуот хонасига ўхшамайди. Олий лига жамоалари ичида фақатгина “Насаф” клубининг балансидагина фотоаппарат бор. “Пахтакор” ва “Бунёдкор”даги суратлар эса шахсий фотоаппарат ҳисобига туширилади. “Машъал”да ҳам замондан ортда қолган бўлса-да фото техникаси йўқ эмас. Қолган клублар матбуот котиблари телефонларидан фойдаланадилар, ая-я...

Битта футболчига бир йил учун юз миллионлаб пул сарфлайдиган билимдон раҳбарларимиз, 10 йилга етадиган техникага шу пулни ажрата олмайдилар. Чунки киссага ундан фойда йўқ. На ЎФФ, на ПФЛ, на клубларимиз сайт ва медиа футболнинг юзи эканлигини тушунмайди. Аслида бизнинг энг катта камчилигимиз шундан. Токи матбуот соҳаси ва унинг моддий техника базасига эътибор қаратилмас экан, футболимизда ўсиш сиз кутган даражада бўлмайди. Пул эса йўқ эмас, фақат уни тўғри ишлатадиган менежерлар йўқ.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика