

26 ёшли форвард мадридликлар клубида 22-рақамли футболкада майдонга тушади. "Атлетико" дўконларида Моратанинг футболкасини 60 еврога харид қилиш мумкин.
Аввалроқ, мадридликлар футболчини 18 ойга ижарага олгани ва бунинг учун 7,5 миллион евро сарфлагани эълон қилинганди. Шунингдек, шартномада футболчини 40-45 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.
Мората "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланса-да, "Атлетико" системасида 4 йил бўлган.
2017 йил июль ойида "Челси" Мората учун 70 миллион фунт сарфлаганди. Испаниялик АПЛнинг 47 учрашувида (16та гол ва 6та голли) қатнашди, лекин ўзининг бор салоҳиятини кўрсата олмади.



