Мората ажрашяпти. Альваро хиёнат қилдими?
19 авг 2024 20:25
Янгиликлар
Мората ажрашяпти. Альваро хиёнат қилдими?
Альваро Мората хотини Аличе Кампелло билан ажрашаётгани ҳақида гапирди.
"Милан" ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси ҳамда унинг аёли, модель, бизнесвумен ижтимоий тармоқлар орқали ўз қарорларини эълон қилишди.
"Қалбим вайрон бўляпти, аммо қасам ичаман, ҳеч қачон унга хиёнат қилмаганман. Хотиним ҳаётимдаги энг муҳим аёл.
Аличега вафодор эмассан деяётган одамлардан чарчдим. Бундай миш-мишлар пайдо бўлмаслиги учун хатто терма жамоанинг байрамига ҳам бормадим. Унга бўлган ҳурматим туфайли ҳеч ким билан мулоқот қилмадим.
Аличе Испанияда қолишни хоҳлади, у яна кўчишни истамади. Қарашларимиз турлича бўлишига қарамасдан муносабатларимиз жуда яхши, тўрт фарзандимиз учун шундай муносабатларни сақлаб қолмоқчимиз" - дейди Мората.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик шу ёзда "Атлетико"дан "Милан"га ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар