

"Мавсумни меҳмонда амалдаги чемпионга қарши ўйин билан бошлаймиз, бунданда оғир старт бўлмаса керак. Аммо биз бу имкониятдан фойдаланамиз ва яхши ишлашга уриниб кўрамиз. Мавсумлар оралиғида яхши ишладик, янгилар анча олдин жамоага қўшилган, "Суонси"нинг барча футболчилари бирга шуғулланиши учун 5-6 ҳафта имконият бўлди. Агар яхши футбол кўрсатсак, бу бутун мавсум давом этади" - дейди Монк.



