«Монако» – «Ювентус». Ўйинда испаниялик ҳакам ишлайди

Narzulla Saydullayev
1 май 2017
УЕФА «Монако» - «Ювентус» ўртасидаги ўйинга испаниялик ҳакамларни тайинлади.

Бош ҳакам Антонио Матеу Лаос баҳсни бошқариб боради. Бу мавсум у ЕЧЛ доирасидаги 3та учрашувида ишлади: ЦСКА – «Тоттенхэм» (0:1), «Бенфика» – «Наполи» (1:2) ва «Манчестер Сити» – «Монако» (5:3). Бу ўйинларда у 14та сариқ карточка кўрсатди ва битта пенальти белгилади.

«Монако» – «Ювентус» учрашуви 3 май куни Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com