"Монако" сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида мағлуб бўлди

Mirjalol Normatov
2 фев 2020, 11:37
"Монако" Франция чемпионатининг 22-турида "Ним" майдонида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жамоа барча турнирларда сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида мағлубиятга учради.

Қайд этиш керак, "Монако" 22 ўйинда 29 очко жамғариб, турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Декабрь ойининг охирларида Испания термасининг собиқ бош мураббийи Роберто Морено "Монако"да Леонарду Жардимнинг ўрнини эгаллаганди. Жардим қўл остида жамоа сўнгги 20 ўйиннинг 7тасида мағлуб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›