UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  0 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  2 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  6 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  2 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  13 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  44 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7

"Монако" Погбани таркибдан чиқарди Янгиликлар

"Монако" Погбани таркибдан чиқарди

Ярим ҳимоячи Поль Погба "Монако"га Чемпионлар Лигаси ўйинларида ёрдам бера олмайди. Франциялик футболчи жамоанинг еврокубок баҳслари учун қайдномасига киритилмади.

Бу ҳақда "RMC Sport" хабар бермоқда.

Клубда вазият футболчининг жисмоний ҳолати билан боғлиқ экани тасдиқланди. "Монако" спорт директори Тьяго Скуронинг айтишича, ҳозир асосий вазифа — тиббий штаб билан бирга ечим топиш.

"Бутун тиббий бўлим эътибори ечим қидиришга қаратилган. Ҳали вазият тафсилотларини аниқлаш жараёнини ишлаб чиқиш керак. Ҳар қандай жароҳатда бўлгани каби биринчи қадам — майдонга қайтиш, кейин эса керакли жисмоний ҳолатни тиклаш учун машғулотларни давом эттириш. У қачон яна тўлиқ машқ қила олади? Бу саволга ҳозир аниқ жавоб йўқ", – деди Скуро.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2025 йилнинг ёзида дисквалификацияси якунлангач, эркин агент сифатида "Монако"га қўшилганди. 31 ёшли хавбек жорий мавсум Лига 1 доирасида бор-йўғи 3 ўйин ўтказди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 фев 21:46:44
David Terezege
Juvega qaytsa iynab ketardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика