

Унга “Монако” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Миранда эса ўйин амалиёти камлиги сабаб “Интер”ни тезроқ тарк этишни хоҳламқода. “Интер” ҳам футболчини қўйиб юборишга қарши эмас, бироқ улар аввал Мирандага ўринбосар топишни ўйлаб турибди. Аввалроқ футболчига “Рома”нинг ҳам қизиқаётганлиги ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсум Миранда А Серияда 8 та ўйин ўтказди.



