

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 28 ёшли италияликка "Монако" қизиқмоқда.
Францияликлар ўйинчига 4 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда. Олдинроқ хабар берилганидек, Белотти 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмайди.
Белотти ўтган мавсум "Торино" таркибида А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.



