UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  0 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  1 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  14 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3

Мўмин Мелиев: "Янги йилдан сўнг қайси жамоага ўтганим аниқ бўлади" Янгиликлар

Мўмин Мелиев: "Янги йилдан сўнг қайси жамоага ўтганим аниқ бўлади"

"Машъал" жамоасини мавсум якунлангандан сўнг бир қатор футболчилар тарк этиб кучли жамоалар сафига бориб қўшилмоқда.

 Шунингдек жамоанинг аксарият футболчиларига ҳам таклифлар келиб тушаётгани ҳақидаги хабарлар қулоғимизга чалинаётгани рост. Муборакликларнинг маҳоратли футболчиси Мўмин Мелиев ҳам кейинги мавсумни бошқа жамоада бошлаш арафасида. Бу борада унинг ўзи қандай фикрда?

"2019 йил Про лигада биринчи ўринни эгаллаб жамоамиз билан элитага қайтдик. Гарчи икки йил қуйи лигада иштирок этган бўлсакда Суперлигага мослашиш қийин кечмади. Барча учрашувлар қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтди. 

Имкониятларимни тўлиқ кўрсата олдим дея олмайман. Кейинги мавсумда ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. 

Жамоамиздаги пасайишни яқинларим ҳам айтишди. Карантиндан сўнг бундай ҳолат кўпчиликда кузатилди. Машғулотларда кутилмаганда жароҳат орттириб олдим ва бир ойга яқин тикланиш жараёнини олиб бордим. Менимча шу омиллар ҳам сабаб бўлди. 

Қайси жамоага ўтганим янги йилдан сўнг расман аниқ бўлади. "Насаф"дан таклиф? Бу жамоа кучли мураббийга эга. Жамоада яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Клуб мухлислари фахрланса арзийди. Уларни кумуш медаллари билан табриклайман. Айтганимдек янги йилдан кейин барчасига аниқлик киритамиз.

"Машъал" жамоасининг жонкуяр мухлисларини келаётган байрам билан табриклайман. Оилаларидан файз ва барака аримасин",- дейди Мўмин Мелиев.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика