UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  4 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  1 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  20 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  2 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  61 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  3

Мўмин Мелиев: "2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг эрта ҳотиржамликка берилдик" Янгиликлар

Мўмин Мелиев: "2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг эрта ҳотиржамликка берилдик"

Coca Cola Суперлига дастлабки учта турида иккита тўп киритган "Машъал" футболчиси Мўмин Мелиев "Сурхон"га қарши учрашувда захирада қолдирилди.

Биз бу борада барчасига аниқлик киритиш мақсадида Мўмин Мелиевга юзландик ва фикрлари билан қизиқдик.

"Уч ой футболсиз қолгандик. Уй шароитида машғулотларни бажардик. Рухсат берилгач тезда жамоа билан йиғилиб мазкур баҳсга тайёргарликни бошладик. Ҳозирда ҳамма жамоа бир хил ҳолатда. Лекин, жамоаларнинг спорт формаси ва жисмоний ҳолатида фарқ бор. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг жуда эрта ҳотиржамликка берилдик. Футболчилардаги чарчоқ аломатлари яққол сезилиб қолди. "Сурхон" сафида бўйдор ва бақувват футболчилар бор. Стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилишади. Лекин, барибир стандарт вазиятдан гол қўйиб юбордик. Термизга кўтаринки кайфиятда борган эдик. Мураббийларимиз ўйиндан олдин рақиб ҳақида батафсил маълумот беришганди. Қайси жойда уларга босим қилиш ёки аксинча ҳимояланиш кераклигини тушунтиришди. Иссиқ ҳарорат ўйинга таъсирини ўтказди. Соат 18:00 да ҳам бу ерда жуда иссиқ бўлади. 

Нима учун захирада қолдим? Баҳсдан 5-6 кун олдин соғлиғимда муаммо пайдо бўлди. Шу сабабли жамоадошларимга ёрдам бера олмадим. Кўпчилик бу ҳақида менга савол билан мурожаат қилишмоқда. Аввалги учта турда иккита гол урдим. Мураббийлар билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлгани йўқ. Кейинги турларда майдонга тушиб жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан",- дейди Мўмин Мелиев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика