UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  3 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  7 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  20

Молиявий ва бошқарув инқирози: "Интер" хўжайини қандай қилиб клубни пастга тортмоқда (мутолаа учун) Янгиликлар

Молиявий ва бошқарув инқирози: "Интер" хўжайини қандай қилиб клубни пастга тортмоқда (мутолаа учун)

Италия вице-чемпионларининг қийинчиликлари ҳақида гаплашамиз.

"Интер" 2020/21 йилги мавсум сўнггига кўра скудеттони ютди. "Нерадзурри" ўтган мавсум "Милан"дан атиги 2 очко ортда қолган ҳолда Италия вице-чемпионларига айланди. "Қора-кўклар" жорий мавсум А Сериянинг энг яхши учталигидалар ва Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар боришган. Бу Милан клубида 5 йил олдин бўлган натижаларни ҳисобга олганда, яхши кўрсаткичлар.



Бошқа томондан, "Интер" фақатгина ЧЛга чиқиш эмас, балки ҳар йили скудетто учун курашиш учун мақсадларга эга. "Нерадзурри"даги ҳамманинг мақсади бор: ўйинчилар, мураббий, раҳбарият ва айниқса жамоани энг яхши натижаларга қараб доимо етаклайдиган бош директор Жузеппе Маротта. "Қора-кўклар" ҳақиқатдан ҳам беқарор мавсумни ўтказишмоқда, аммо бунинг ўз сабаблари бор.

Клуб хўжайиннинг айби сабаб қийин молиявий ҳолатга тушиб қолди ва шу сабаб яхши ривожлана олмаяпти. "Интер" на яхшироқ трансферларга, на келажакда каттароқ пул олиш мумкин бўлган инфраструктурани яхшилашга ҳаракат қила олмаяпти. "Нерадзурри" ўз жойида тиқилиб қолди ва гап фақатгина Ромелу Лукакунинг заиф формаси ёки Симоне Инзагининг жамоани ўз вақтида тетиклаштира олмаганида эмас. Замонавий футболда иқтисодий имконият жуда муҳим, аммо у "нерадзурри"да йўқ.

Италиянинг Calcio e Finanze нашри "қора-кўклар" президенти Стивен Чанни 300 млн евролик қарз билан боғлиқ иш учун қамоқ жазоси кутаётганини таъкидлади. Манбанинг хабарига кўра, Хитой қурилиш банки (дунёдаги энг катта банклардан) бошқарувчини қарзларни тўламаганликда айбламоқда. Шу билан бирга у банкрот ҳисобланмайди. Кредиторлар Чанга Италия, Гонконг ва АҚШда суд иши очишган. Агар суд қарзларини тўламаслик учун атайлаб даромадларини яширган деб топса, уни қамоқ кутмоқда.



"Интер" президенти билан боғлиқ вазият тўғридан-тўғри клубга таъсир қилади. "Нерадзурри" ўтган молиявий йилни 140 млн евро зарар билан якунлади. Ҳатто "қора-кўклар"нинг Чемпионлар лигасида узоқроққа бориши ва келаси мавсум ЧЛга чиқиши уларни муҳим ўйинчиларнинг сотувидан қутқариши қийин. Итальянларда ҳозирда Лукакуни харид қилишга ва Милан Шкриньяр учун янги шартномага пул йўқ. Форвард ҳам, ҳимоячи ҳам мавсум сўнггида Милан клубидан кетади, аммо уларнинг ўрнига футболчи билан шартнома имзолаш амалга ошадими ёки йўқ, бу катта савол.

Аммо, бу "Интер" кадрлар муаммолари билан ҳал қилиши керак бўлган барча нарса эмас. Июнда Самир Ханданович, Эдин Жеко, Данило Д'Амброзио, Стефан де Врей ва Робин Госенснинг шартномалари якунланади. Бундан ташқари, Хакан Чалханоглу, Генрих Мхитарян, Маттео Дармиан ва Алессандро Бастонининг келишувига 1 йил қолган.

"Нерадзурри"га ўйинчилар билан шартномани узайтиришга ва янгилари билан битим тузишга пул керак. Агар клубдаги асосий одамнинг қарзи 300 миллион бўлса, уларни қаердан олиш керак? "Қора-кўклар" Чемпионлар лигасида чорак финалга чиқиш учун 20 млн евро олишади. Нарх сезиларли, аммо вазиятга бутунлигича қарасак, унчалик катта ҳам эмас.



Мавсумлар оралиғида "Интер" таркиби жиддий ўзгаришга учраш эҳтимоли юқори. Ҳаммасидан келиб чиқсак, муҳим ўйинчиларни бозорда сотилишидан қутулиб бўлмайди. Масалан, Дензел Думфрис, Николо Барелла, Марцело Брозович ёки Лаутаро Мартинес кетиши мумкин. Бунақа ҳолат 2021 йилда рўй берганди. "Нерадзуррилар" Чан билан чемпионлик мавсумидан сўнг Лукаку ва Ашраф Хакимидан айрилишганди. "Қора-кўклар" уларнинг сотувидан яхшигина ишлаб олишган, аммо таркиб кучсизланганди, сабаби бельгиялик ҳам, марокашлик ҳам жамоада муҳим ролларни эгаллашганди.

Антонио Конте ўшанда раҳбарият томонидан ҳеч қандай яхши ечим бўлмаслигини тушунган, шу сабаб клубдан кетганди. Инзаги ҳеч қаерга кетмайди ва бори билан ўйнайди, сабаби "Интер" таркибини кучайтириш имконияти минимум даражада. Мутахассис шу билан бирга жиддий босимга учрамоқда. Итальянга тўғридан-тўғри агар жамоа келаси мавсумда Чемпионлар лигасига чиқмаса, ўз жойидан айрилишини айтишмоқда. "Нерадзурри"да еврокубокдаги иштирокдан ташқари қўшимча маблағ оладиган жой йўқ.



Милан клубининг ҳозирги кадрлар имконияти келаси мавсум ЧЛга чиқишга ва ҳатто жорий мавсум Чемпионлар лигасида ярим финалга йўл олишга имкон беради. Аммо, жамоанинг кейинги ҳаёти туманли кўринмоқда. Чаннинг "Интер"ни сотиши мумкинлиги бўйича маълумот бор. Бошқарувчини 1,2 млрд евро қониқтиради. Аммо, бу ҳам барчаси фаразий, сабаб клубни харид қилиш учун даъвогарлар йўқ. Ҳали ҳам вазият ўзгариши мумкин, аммо "қора-кўклар" яна узоқ вақт давомида унутилиб кетиш хавфи бор.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика