Мойес туфайли МЮ 50 миллион фунт йўқотди

Narzulla Saydullayev
9 сен 2014, 16:18
Чоршанба куни "Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни эълон қилади, унга кўра, жамоа Дэвид Мойес қўл остида 50 миллион фунт зарар кўрган.
"Манчестер Юнайтед"нинг ижрочи директори Эд Вудворд сўнгги молиявий йилнинг ҳисоботи учун жамоа асосий инвесторлари билан мажлис ўтказади.

МЮнинг 2013/14 мавсумдаги кўрган фойдаси 420-430 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Аммо клуб Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслиги учун 35 миллион йўқотади.

Жамоа ўтган мавсумни 7 ўринда якунлаб яна 8 миллион фунтдан қуруқ қолди.

Мойеснинг 3,5 миллионлик маоши ва у билан шартнома вақтидан аввал бузилгани учун қўшимча тўланган маблағ жамоага ўтган мавсумда яна йўқотишлар олиб келган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›