UZ

Сўнгги янгиликлар

Модрич: "Анчелотти — топ-мураббий" Янгиликлар

Модрич: "Анчелотти — топ-мураббий"

"Реал Мадрид"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич "қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"У топ-мураббий. Футбол тарихидаги энг кучлилардан бири. Энг ажралиб турадиган жиҳати – унинг шахсияти. Унинг турмуш тарзи, камтарлиги, одамларга муносабати, футболчиларга қайғуриши, улар билан ҳар доим мулоқот қилиши... бу Карлонинг энг яхши томони.

Ва, албатта, у биздаги шундай яхши муҳит сабабчисидир, унга раҳмат. Умид қиламанки, ушбу мавсум жуда зўр якунланади ва бу унинг шарофати билан бўлади”, – деди Модрич.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика