Модрич 11 йил ичида илк марта кетма-кет икки ўйинда захирада қолдирилди
01 окт 2023 15:32
Янгиликлар
Модрич 11 йил ичида илк марта кетма-кет икки ўйинда захирада қолдирилди
11 йил ичида илк марта Лука Модрич "Реал" таркибида кетма-кет икки ўйинда майдонга тушмади.
38 ёшли футболчи ЛаЛига доирасида "Атлетико" билан ўйиннинг танаффусида захирага олинганидан кейин "Лас-Пальмас" ҳамда "Жирона"га қарши баҳсларда иштирок этмади.
As хабарига кўра, Модрич 11 йил ичида илк марта жароҳат ва дисквалификациясиз ҳолатда кетма-кет икки ўйинда майдонга туширилмади. Сўнгги марта бундай ҳолат 2012 йилда бўлган ва ўшанда Жозе Моуринью уни "Аякс" ва "Барселона"га қарши ўйинларда майдонга туширмаганди.
Модрич ушбу мавсумда "Реал" таркибида барча турнирларда 7 ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар