UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  118 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  11 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  48 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

МЛС ҳақида нималарни билиш лозим? Янгиликлар

МЛС ҳақида нималарни билиш лозим?

Уэйн Руни, Златан Ибрагимович каби футболчилар ўйнаётган МЛС лигаси ҳақида батафсил маълумотлар билан танишиб олинг.

МЛС – АҚШ ва Канада клублари учун юқори дивизион лигаси. 1994 йил АҚШда ўтказилган жаҳон чемпионати дастурининг бир қисми сифатида 1993 йил 17 декабрда ташкил этилган. Биринчи мавсум 1996 йил 10 жамоа иштирокида ўтказилди. Ташкилотнинг штаб-квартираси Нью-Йорк шаҳрида жойлашган бўлиб, лига раҳбари лавозимида 1999 йилдан буён Дон Гарбер фаолият юритмоқда.

Бугунги кунга келиб, жамоалар сони 24 та бўлса, 2020 йилда 26тага етказилади. Ушбу лигада АҚШ футбол Федерацияси томонидан рухсат берилган 24 жамоа иштирок этмоқда. Жамоалардан 21таси АҚШ, 3таси ("Ванкувер", "Монреал" ва "Торонто") эса Канада вакили ҳисобланади. МЛС мунтазам чемпионати 2 март куни старт олди ва 6 октябрга қадар давом этади.



Жорий йилги мавсум форматига кўра жамоалар 12тадан иккита конференцияга бўлинган. Иккита конференцияга бўлишда географик жиҳатлар инобатга олинган. Мусобақа жами 34та турдан иборат. Ҳар бир жамоа ўз конференциясидаги рақибларига қарши иккитадан ўйин ўтказади (уй-меҳмон тизимида, жами 22та тур).

Бошқа конференция жамоаларининг ҳар бири билан биттадан баҳсда майдонга тушади. Клублар бегона конференция жамоаларига қарши 12та турнинг тенг ярмини ўз майдонида, худди шунчасини меҳмонда ўтказиши белгилаб қўйилган.

Мавсум якунида ўз конференциясида биринчи бўлган жамоалар ”MLS Supportes shield” мукофоти билан тақдирланади ва КОНКАКАФ чемпионлар лигасига йўлланма тақдим этилади.



Иккала конференциядан турнир жадвалида юқори етти ўринни эгаллаган жамоалар ўз конференцияси чемпионлиги учун плей-офф босқичига йўлланма олади. Ушбу босқич 19 октябрдан 10 ноябрга қадар ўтказилади. Турнир жадвалида 2дан 7гача бўлган ўринни эгаллаган жамолар ярим финалга чиқиш учун бир ўйиндан иборат ўтиш баҳсида иштирок этишади.

1-ўрин соҳиблари ярим финал босқичидан курашга қўшилади. Ярим финал ва финал учрашувлари 2та ўйиндан иборат бўлиб, турнир жадвалида юқори ўринни эгаллаган жамоа иккинчи учрашувни ўз майдонида ўтказади. Конференция чемпионлигини қўлга киритган жамоалар МЛС кубоги чемпионлиги учун алоҳида финалда ўйнашади.

МЛС кубоги чемпиони, ”MLS Supportes shield” мукофотининг ҳар икки конференциядаги соҳиблари ва Америка очиқ чемпионати ғолиби КОНКАКАФ чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритишади.



МЛСда қуйи лигага тушириб юбориш амалиёти йўқ. Яъни, МЛСда қатнашаётган жамоалар лиганинг мунтазам иштирокчилари саналиб, қуйи лигаларга тушириб юборилмайди. Мусобақанинг амалдаги чемпиони "Атланта Юнайтед" жамоаси ҳисобланади. МЛС биринчилигида “Лос-Анжелес Гэлакси” энг кўп (5 марта) мусобақа чемпионлигини тантана қилган.




Фаҳриддин Рўзиев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика