MLS. 37-тур превьюси. Етакчилар ва аутсайдерлар жанги
14 сен 2019 20:40
Янгиликлар
MLS. 37-тур превьюси. Етакчилар ва аутсайдерлар жанги
Ғарб етакчисига қарши шарқнинг ўртамиёна жамоаси
Ўтган турда муҳим очколарни йўқотиб, "Филадельфия"ни ўзига яқинлаштириб олган "Нью-Йорк Сити" энди ўз уйида шарқий минтақада 5-ўринда бораётган "Сан-Хосе"ни қабул қилади. Чемпионликни кўзлаган жамоалар ўртасида муросасиз учрашув бўлиши кутилмоқда.
"Даллас" Чикагода меҳмон бўлади
Қуйи поғоналарда изғиб юран Чикаго шаҳрининг "Чикаго Файр" жамоаси шарқий зона жадвалининг экваторига жойлашган "Даллас"ни қабул қилади. Таькидлаб ўтиш жоизки, мезбонлар таркибида немис юлдузи Бастиан Швайнштайгер ва яна бир вингер аргентиналик Никлас Гайтан ҳаракат қилишмоқда.
Кумуш медал даьвогари ва "экипажчилар" жанги
Айни пайтда, 3-ўринни эгаллаб турган "Атланта" турнир жадвали қуйида бораётган "Коламбус Крю"ни меҳмон қилади. Франк де Бур бошчилигидаги жамоа Пол Погбанинг акаси Флорентин ва ажойиб кипер Брэд Гузанга эга. Ха, бу ўйинда меҳмонларга қийин бўлади.
Икки минтақа пешқадамлари тўқнашуви
Ғарбий зонада нью-йоркликлардан бор йўғи 3 очкога ортда қолаётган "Филадельфия" шарқдаги мутлақ ҳукмронлигини ўрнатган Лос-Анжелес шаҳрининг айнан шу ном билан аталувчи жаоасига қарши кескин баҳс олиб бориши кутилмоқда.
Нани жамоаси ва "инқилобчилар" баҳси
"Орландо Сити" яқин рақобатчиси "Нью-Инглэнд" билан ўз майдонида ўйнайди. Жамоалар орасидаги фарқ 4 очкони ташкил қилади.
Яққол аутсайдерга яна қийин бўлади
"Барселона"да "энг ёш футболчи" сифатида бир неча рекордларни ўрнатган испаниялик барвақт сўнгган юлдуз Боян Кркич "Монреаль" клуби аьзоси ҳисобланади. Сўнгги поғонага михланган "Цинциннати" айнан шу жамоанинг синовидан ўтади.
Аутсайдерлар жанги
Шарқий минтақада тегишлича 11-12-поғоналарни банд этган жамоалар ўзаро беллашади. Кўрамиз, ҳеч кетмони учмаётган клублар ўртасидаги ўйинда қандай натижа қайд этилади.
Бир-бирига ўхшаш жамоалар учрашуви
Кўпчиликка маьлум ва машҳур бўлган, ташқи кўриниши туфайли "шрек" лақабини орттириб олган ва ўз вақтида Англия Премьер-лигаси клубларини фантастик голлари билан титратган Уэйн Руни ўйнаётган "Ди Си Юнайтед" яқин таьқибчиси "Портленд Тимберс"ни меҳмон қилади.
Ўртамиёна ва аутсайдерга қарши
Ғарбда 4-ўринни эгаллаб турган "Торонто" шарқ зонасида сўнгги поғоналарнинг бирида бораётган "Колорадо"ни ўз уйида қабул қилади.
Совринли ўринларга даьвогар клублар ўйини
Мусобақа жадвалида деярли ёнма-ён жойлашган жамоалар ўзаро тўқнаш келишади. Унда, "Реал Солт-Лейк" ўтган турда аутсайдерга ютқазиб қўйган "Миннесота"ни меҳмон қилади.
Нью-Йоркка ғарб етакчиларидан бири келади
Бронза медалини берувчи ўринни банд қилган "Сиэтл Саундерс" ўз майдонида "буқалар"ни қабул қилади. "Нью-Йорк Ред Буллз" шарқий зонада 41 очко жамғарган ҳолда, жадвалнинг қоқ ўртасида яьни 6-поғонасида бормоқда.
"Мақтанчоқ" Ибра жамоаси омадсизга қарши
Оҳирги вақтларда ишлари юришмаётган жамоалар 3 очко учун курашишади. Машҳур швед ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоадошлари икки сафардан бери мағлуб бўлишмоқда. Улар бу турда, "Спортинг Канзас-Сити"ни енгишга ҳаракат қилиб кўришади.
Хондамир Ҳакимов тайёрлади
Фикрлар