UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  137 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Миянгни бироз ишлат". Шакира янги қўшиғида Пикени "ер тишлатди" Янгиликлар

"Миянгни бироз ишлат". Шакира янги қўшиғида Пикени "ер тишлатди"

Жерар Пике ва Шакира ўртасидаги можаро ҳали бери тугамайдиганга ўхшайди.

Юлдузли жуфтлик 2022 йилнинг ёзида футболчининг ишидан сўнг ажрашиб кетган эди. Маълумотларга кўра, Пике Шакира билан бирга пайти Жерар ўзининг продюсерлик компаниясида ишлайдиган 23 ёшли талаба Клара Чиа Марти билан учрашишни бошлаган эди.

Шакира ва Пике ажрашганидан сўнг кўп воқеалар содир бўлди. Масалан, хонанда фарзандлари учун курашда судда ғолиб бўлди ва энди "Барселона" собиқ ҳимоячиси фарзандлари билан фақат Шакира розилиги орқали учрашиши мумкин.

Бугун Шакира Пикега навбатдаги зарбани берди. У аргентиналик машҳур диджей ҳамда продюсер Bizarrap студиясида янги қўшиқ ижро этди. Бу шунчаки қўшиқ эмас, тўлақонли дисс - Пике ва унинг янги севганига аталган зарбалар тўплами.

Биринчи куплетда Шакира оддий метафоралардан фойдаланган, аммо сўнгги қаторда собиқ эрини "тепиб" ўтиб кетган:


Кечир, мен энди бошқа самолётдаман

Қайтмайман, яна ортга бурилишни хоҳламайман

Сен чемпионлигингни кўрсатишга уриняпсан

Мен сенга муҳтожлигимда ўзингни ёмон томондан кўрсатдинг

Мендек аёл бўри, сен каби йигитчалар учун эмас


Нақаротда сўзлар кўп эмас, аммо Пикенинг янги севгани эсга олинган.


Мендек аёл бўри, сен каби йигитлар учун эмас

Сендан анча ўзиб кетдим, айнан ўшу учун ўзинг каби қиз билансан


Иккинчи тўртликда энг "ёндирадиган" жойи бошланган


Бу ишни кўникишинг учун қилдим

Йиғласанг ҳам, ялинсанг ҳам қайтмайман энди

Сенга бўлган танқидлар - менинг айбларим эмас


Қарзлар ва журналистлар билан эшик олдида ташлаб кетдинг

Менга оғир бўлади деб ўйладинг, аммо янада кучли аёлга айландим.


Иккинчи куплет ўртасида Шакира Пикенинг янги муҳаббатига яхшигина зарба берган. 22 дейилган жой қизнинг ёшига ишора. Хонанда 45 ёшда, икки карра катта.


Ўринбосарим билан қолдинг, сенга омад тилайман

Сенга нима бўлди, буни асло билмайман,

Мен 22дан икки баравар қимматман

Сен Ferrariни Renaul Twingo (Sparkга ўхшаш машина) алмашдинг

Сен Rolexни Casioга алмашдинг.


Охирида - интеллект ҳақида "панч" бўлган ва Шакира буни бошқа сўзлар билан қоғозга ўраб ўтирмаган.


Залда роса ишлайсан

Аммо миянги ҳам бироз қийна.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика