UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  10 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  4 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

"Mixed zone". Жасур Жалолиддинов: "Диёр Раҳимқуловнинг орзусини рўёбга чиқаришимиз керак" Янгиликлар

"Mixed zone". Жасур Жалолиддинов: "Диёр Раҳимқуловнинг орзусини рўёбга чиқаришимиз керак"

Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз U-23 Осиё чемпионатидаги ғалабали юришини давом эттиради.

Бугун бўлиб ўтган Қатар U-23га қарши майдонга чиққан футболчиларимиз йирик 6:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Жасур Жалолиддинов микст-зонада фикрларини билдириб ўтди. 

"Шундай тарзда ғалаба қозонишни истаган эдик, дея оламан. Чунки дастлабки турдан сўнг турли саволлар юзага келганди. Ўша куни биринчи ўйин, боз устига Туркманистон чуқур ҳимояланганди. Шу боис гуруҳдан чиқиш масаласини сўнги турга қолдирганимиз йўқ. 

Аввалги учрашувдан кейин танқидларга эътибор берганим йўқ. Биз бир жамоамиз. Ҳозир гапларга аҳамият берадиган пайт эмас. Ўз йўлимизда давом этамиз. 

Биринчи умуман ҳамма голимни дўстим Диёр Раҳимқуловга бағишлашни мақсад қилгандим. Унинг орзусини амалга оширишимиз керак. Шу руҳда давом этамиз. Тахминимча, кейинги босқичда Ироқ ёки Иорданияга рўбару келишимиз мумкин", - дейди Жасур Жалолиддинов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика