UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  2 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  11 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  4 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1

Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас" Янгиликлар

Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"

Мисрлик журналист Муҳаммад Шаддад БААда бўлиб ўтадиган Al Ain Cup мусобақаси доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Championat.asia сайтига интервью берди.

– Миср терма жамоасининг турнирга бўлган муносабати қандай?

– Ўзбекистондек тартибли Осиё жамоасига қарши ўйин ўтказиш "фиръавнлар"нинг Африка Миллатлар кубогида қўллаши мумкин бўлган услубини синовдан ўтказиш имконияти сифатида қаралмоқда. Мазкур учрашув футболчиларга турнир бошланишидан олдин тактик босимларга мослашиш имкониятини беради.

Ҳоссам Ҳассан бошчилигидаги техник ходимлар ушбу учрашув орқали футболчиларнинг ҳам техник, ҳам жисмоний тайёргарлигини баҳолашни, шунингдек, расмий мусобақа муҳитига киришдан олдин асосий таркибнинг ўзаро уйғунлигини текширишни мақсад қилган.

Бундан ташқари, улар олдинги ўйинларда кўзга ташланган баъзи ҳимоявий ва ҳужумдаги хатоларни бартараф этишга, шу билан бирга жисмоний тайёргарлик даражасини яхшилаш ва жамоанинг уч чизиғи – ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Қайси асосий ўйинчилар йиғинга таклиф қилинмади?

– Миср терма жамоаси таркибига мураббий Ҳоссам Ҳасcан доимо таянадиган асосий футболчилар киритилган бўлиб, баъзи янги кучлар ҳам қўшилган. Рўйхатда кутилмаган ўзгаришлар кўзга ташланмади.

Муҳаммад Салоҳ ва "Ливерпуль" сўнгги учрашувларда яхши натижа кўрсата олмаяпти. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

– Муҳаммад Салоҳнинг баъзи ўйинларида пасайиш кузатилиши табиий, чунки ҳеч бир футболчи ҳар бир ўйинда мукаммал даражада ўйнай олмайди ёки доимо аниқ пас бера олмайди – эҳтимол Месси бундан мустаснодир, лекин Салоҳ Месси эмас.

Гарчанд у Миср билан Африка Миллатлар кубогини қўлга кирита олмаган бўлса-да, хорижда эришган улкан ютуқлари туфайли биз ҳамон уни Миср футболи тарихидаги энг яхши футболчи деб ҳисоблаймиз.

Умуман олганда, мураббий Арне Слотнинг тактикаси ҳаммани ҳам ишонтира олмаяпти ва унинг қўл остида "Ливерпул"нинг ўйини аввалгидек даҳшатли эмас – Юрген Клопп даврида кўрсатилган қудрат сезилмаяпти.

Шундай бўлса-да, Салоҳнинг ўйин савияси сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва матбуот тасвирлаганидек ёмон бўлиб кетгани йўқ.

Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар футболчисини ажратиб кўрсата оласизми? Фикрингизча, уларнинг қай бири энг яхшиси ҳисобланади?

– Албатта, мен "Манчестер Сити" футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Элдор Шомуродовни яхши биламан.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
13 ноя 17:14:04
Aliakbar RM
Msr mag'lubiyatdan to'g'ri hulosa qilar ))
   
13 ноя 19:38:11
Tinchliksevar
Aliakbar RM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Msr mag'lubiyatdan to'g'ri hulosa qilar ))
Ha aynan shu oʻyinda jamchiliklarini koʻrib oladi alabatta magʻlub boʻlgan jamoa kamchiligi koʻrinadi gʻalab qilgan jamoaniki kamchiliklari gʻalaba oldida koʻrinmay qoladi demak Misr ayansn biz bilan oʻyinda kamchiliklarini koʻrib oladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика