Миср ТЖ собиқ устози: “Салоҳ терма учун ҳеч нарса қилмади”
21 июн 2022 10:00
Янгиликлар
Миср ТЖ собиқ устози: “Салоҳ терма учун ҳеч нарса қилмади”
Миср термаси собиқ бош мураббийи Ҳасан Шехата Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди.
“Техник жиҳатдан буни айтиш оғир, Муҳаммад Салоҳ терма учун ҳеч нарса қилмади. У кўпроғини амалга оширишга қодир эди. У ватани учун ўйнаётганда кўпроқ ўзини бағишлаши керак. У бу ердаги амалдорларга таъсир ўтказа олиши керак эди, гарчи у ким ўйнашини ҳал қилмаса-да, аммо термадаги футболчилар Англиядагидек эмаслигини тушунтира олиши керак эди. Шу туфайли мураббийлар Салоҳга эркинлик яратиш йўлини топишлари лозим. Майдонда унга ёрдам бера оладиган футболчиларни топишимиз керак”, дейди Шехата.
Эслатиб ўтамиз, Миср термаси ЖЧ-2022 саралашида муваффақиятсизликка учради ва Африка кубоги финалида ҳам мағлуб бўлди. Шехата қаторасига уч бор (2006, 2008, 2010) қитъа биринчилигини олиб келганидан кейин термадан кетган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар