UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5

Миша Ге Олимпиададаги чиқишидан сўнг championat.asia ва olamsport.com сайти учун эксклюзив интервью берди Янгиликлар

Миша Ге Олимпиададаги чиқишидан сўнг championat.asia ва olamsport.com сайти учун эксклюзив интервью берди

Ҳозиргина Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган Қишки олимпия ўйинларининг фигурали учиш баҳслари якунланди.

Олимпиада-2018. Фигурали учиш баҳсларида Миша Ге эркин дастурда чиқиш қилди


Миша Генинг чиқишидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Унда ҳамюртимиз Миша Ге ҳам чиқиш қилди. Бугунги эркин дастурдан сўнг ҳамюртимиз Қишки Олимпиададаги иштироки юзасидан бизга интервью берди.

- Миша, Олимпиададаги иштирокингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Умумий олганда кўнглим тўлди. Лекин натижа бундан ҳам яхшироқ бўлиши керак эди. Йўл қўйган хатоларим ўзимга аён. Энди хатоларсиз иштирок бўлмайди. Қисқа дастурда 14-ўринни эгалладим. Ўйлашимча, ёмон эмас. Энди бор эътиборимни икки ҳафтадан сзнг бошланадиган жаҳон чемпионатига қаратаман. Хатоларим устида ишлаб, натижамни Олимпиададан кўра яхшироқ бўлишига ҳаракат қиламан.


- Кейинги Олимпиадачи?

- Тўрт йилдан сўнг умуман бошқача вазият бўлади. Балки, мураббий ёки хореограф, балки ташкилотчи бўларман. Ҳали бу борада бир тўхтамга келмадим. Жаҳон чемпионатидан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўраман. Ҳозир бор эътиборимни жаҳон чемпионати тайёргарлигига қаратаман.



- Яқин келажакда фигурали учиш бўйича қайси ўзбекистонлик спортчига умид боғласак бўлади?

- Бугунги кунда фигурали учиш билан кўплаб ёшлар шуғулланишяпти. Лекин уларнинг халқаро майдонда ўсиши учун зарур шароитларни яратиб бериш керак.


- Ёш Элизабета Турсунбоеванинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Унинг потеницали юқори. Лекин унинг иштирокини кўрмаганимга анча бўлди. Ҳозирги жисмоний ҳолати қандай, жароҳати борми, агар бўлса мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун ҳалал бермаяптими? Бу нарсаларни билмайман. Аммо, ҳамма қатори мен ҳам Элизабетанинг халқаро мусобақаларда юқори марраларни забт этишига ишонаман.

Мирон Гойхман championat.asia ва olamsport.com сайтлари учун Пхёнчхандан махсус тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика