UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  6 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Миша Ге Олимпиададаги чиқишидан сўнг championat.asia ва olamsport.com сайти учун эксклюзив интервью берди Янгиликлар

Миша Ге Олимпиададаги чиқишидан сўнг championat.asia ва olamsport.com сайти учун эксклюзив интервью берди

Ҳозиргина Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган Қишки олимпия ўйинларининг фигурали учиш баҳслари якунланди.

Олимпиада-2018. Фигурали учиш баҳсларида Миша Ге эркин дастурда чиқиш қилди


Миша Генинг чиқишидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Унда ҳамюртимиз Миша Ге ҳам чиқиш қилди. Бугунги эркин дастурдан сўнг ҳамюртимиз Қишки Олимпиададаги иштироки юзасидан бизга интервью берди.

- Миша, Олимпиададаги иштирокингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Умумий олганда кўнглим тўлди. Лекин натижа бундан ҳам яхшироқ бўлиши керак эди. Йўл қўйган хатоларим ўзимга аён. Энди хатоларсиз иштирок бўлмайди. Қисқа дастурда 14-ўринни эгалладим. Ўйлашимча, ёмон эмас. Энди бор эътиборимни икки ҳафтадан сзнг бошланадиган жаҳон чемпионатига қаратаман. Хатоларим устида ишлаб, натижамни Олимпиададан кўра яхшироқ бўлишига ҳаракат қиламан.


- Кейинги Олимпиадачи?

- Тўрт йилдан сўнг умуман бошқача вазият бўлади. Балки, мураббий ёки хореограф, балки ташкилотчи бўларман. Ҳали бу борада бир тўхтамга келмадим. Жаҳон чемпионатидан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўраман. Ҳозир бор эътиборимни жаҳон чемпионати тайёргарлигига қаратаман.



- Яқин келажакда фигурали учиш бўйича қайси ўзбекистонлик спортчига умид боғласак бўлади?

- Бугунги кунда фигурали учиш билан кўплаб ёшлар шуғулланишяпти. Лекин уларнинг халқаро майдонда ўсиши учун зарур шароитларни яратиб бериш керак.


- Ёш Элизабета Турсунбоеванинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Унинг потеницали юқори. Лекин унинг иштирокини кўрмаганимга анча бўлди. Ҳозирги жисмоний ҳолати қандай, жароҳати борми, агар бўлса мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун ҳалал бермаяптими? Бу нарсаларни билмайман. Аммо, ҳамма қатори мен ҳам Элизабетанинг халқаро мусобақаларда юқори марраларни забт этишига ишонаман.

Мирон Гойхман championat.asia ва olamsport.com сайтлари учун Пхёнчхандан махсус тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика