UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  0 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  9 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  6 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  3 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  6 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2

Мирзоҳид Ғофуров: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман” Янгиликлар

Мирзоҳид Ғофуров: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман”

Ўтган мавсумда Про лигада ғолиб чиқиб Суперлигага йўлланма олган "Нефтчи" таркибини кучайтиришга эътиборни қаратмоқда.

Клуб янги мавсум олдидан ўз сафига "Навбаҳор" футболчиси Мирзоҳид Ғофуровни қўшиб олди. Куни кеча клуб билан расман шартнома имзолаган футболчи билан алоқага чиқиб бу борадаги фикрларини тингладик. 

- “Нефтчи”га ўтиши борасида

- Ўзингизга маълум, “Нефтчи” ҳам юртимиз футболида ўз ўрнига эга, совриндор жамоа ҳисобланади. Аммо сўнгги йилларда фарғоналикларнинг омадлари келмай,”Нефтчи” 3 мавсум давомида Про-лигада ўйнади. Хабарингиз бор, жамоа ўтган мавсумда Суперлига йўлланмасини қўлга  киритди ва бу йил кучлилар сафида ўйнайди. Жамоа бўлажак  мавсумда ўз олдига шонли тарихини тиклаш вазифасини қўйган. Қолаверса, “Нефтчи”ни бир пайтлар “Навбаҳор”да фаолият юритган Илҳом Мўминжонов бошқармоқда. Унинг қўл остида  “Навбаҳор”да 2 мавсум ўйнаганман.   Шу  боис, “Нефтчи”дан тушган таклифни қабул қилиб, фарғоналиклар таркибига қўшилдим ҳамда янги мавсумда жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. 

- Фарғоналиклар билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- “Нефтчи” билан бир йиллик шартнома имзоладим.

- “Навбаҳор”ни тарк этишингиз осон кечмагандир? Ахир, бу клубда 5 мавсум тўп тепдингиз...

- Албатта,  “Навбаҳор” вилоятимизнинг бош ва мен учун анча қадрли жамоа. Сўнгги 5 мавсумни “лочинлар” таркибида ўтказдим. Шу боис, “Навбаҳор”ни тарк этиш мен учун осон бўлмади. Лекин жамоани тарк этишимга бир қатор омиллар сабаб  бўлди. Келинг, бу ҳақда тўхталмай қўяқолай. Фурсатдан фойдаланиб, “лочинлар” таркибида ўйнаган пайтимда мени қўллаб-қувватлаб турган “Навбаҳор” клубининг барча ходимлари, раҳбариятдан тортиб, ишчиларигача, шунингдек, жамоанинг барча мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман ҳамда янги мавсумда “Навбаҳор”га ҳам омад ёр бўлиб, ўз олдига қўйган мақсадига  эришишини тилаб қоламан.

- “Нефтчи”га ўтиш олдидан сизда қандайдир иккиланиш бўлмадими? 

- Таъкидлаганимдек, “Нефтчи” ўзбек футболида шонли тарихга эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг янги мавсумдаги асосий мақсади, “Нефтчи”нинг олдинги мавқеси ҳамда шонли тарихини қайтариш. Айнан шу жиҳатлар фарғоналиклар сафига қўшилишимда муҳим роль ўйнади. 

- Айтингчи, бошқа жамоалар ҳам сизга таклиф билан чиқдими?

-Албатта, бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Аммо “Нефтчи” варианти ўзимга маъқул келганлиги боис, янги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказишга қарор қилдим. Мақсадим, жамоага ўз ниятини амалга оширишида ёрдам бериш.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика