UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  1 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6

Миржалол Қосимов: "Жавоб ўйинида вазиятни ўнглаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Жавоб ўйинида вазиятни ўнглаймиз"

“Бурирам Юнайтед” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистлар саволларига тошкентликлар бош мураббийи жавоб қайтарди.
- Қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Қийин об-ҳаво шароитида шогирдларим рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Афсуски қайд этилган ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Ўзимиз яратган имкониятлардан унумли фойдаланганимизда, ҳозир тамомила бошқа ҳисоб ҳақида фикр билдираётган бўлардик. “Сен урмасанг, сенга уришади!” ибораси бугун яна бир карра амалда исботланди. Бироқ қайд этилган ҳисоб қўрқинчли эмас. Жавоб ўйинига керакли хулосалар қабул қилган ҳолда тайёрланамиз. Уйда вазиятда ўнглаймиз, - дейди Миржалол Қўшоқович.
 
- “Бунёдкор” аввалги учрашувларда қизиқарли ва ишончли ўйин кўрсатаётганди. Жамоангиз Таиландда яхши ўйнай олмаганлигининг сабаби нимада?

- Об-ҳаво муаммолар туғдирди. Босиб ўтилган олис йўлдан кейин ҳамма футболчи ҳам қайта тиклана олмади. Бурирамга етиб келгунча йўлда бир суткадан кўпроқ вақт ўтказдик.
 
- “Бунёдкор” жорий йилги мусобақадаги биринчи мағлубиятини айнан “Бурирам Юнайтед”дан қабул қилиб олди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Футбол – хатоларни кечирмайди! Вазиятларда аниқ ўйнай олмай, назоратни қўлдан чиқардик. Бундан эса рақиб унумли фойдаланди. “Бурирам Юнайтед”нинг стандарт вазиятлари ўта хавфли эканлиги ҳақида футболчиларимизга етарлича кўрсатмалар бергандик. Афсуски, таиландликлар жарима зарбаларидан фойдаланиб қолишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика