UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  4 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  0 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  5 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  7 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  5 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   10 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  14 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  48

Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади"

Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин иккала мураббий иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб берди. 

"Эртага ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам чиройли ва қизиқарли баҳс бўлиши кутилмоқда. Япония терма жамоаси жуда кучли, лекин биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйин мақоми қандай бўлишидан қатъий назар биз ўз ватанимиз шарафини ҳимоя қиламиз.

Бир қатор футболчиларимиз олимпия терма жамоаси сафида Бангладешдаги саралашда иштирок этмоқда. Японияга Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов ҳам келмади. Бу футболчилар йўқ бўлса ҳам биз ўз кучимизга ишонамиз. Эртанги ўйин таркибга янги қўшилган футболчилар учун яхши имконият.

Япония термасида янги мураббий иш бошлади, шу боис эртага қандай ўйин кўрсатишлари мен учун жумбоқ. Аммо футболчилар ўша-ўша. Воҳид Халилхожич жуда тажрибали мураббий - Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. Менимча у Япония терма жамоаси билан муваффақиятга эриша олади. Япония каби биз ҳам Осиё Кубогида юқори мақсадларга эришмоқчи эдик, бироқ кучли рақибга ютқазиб қўйдик. Осиё Кубоги - тарихга айланди ва биз олдинга интилишимиз керак. Умид қиламанки, ЖЧ-2018 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок эта оламиз", - дейди Қосимов.


ЎФФ матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика