Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади"
30 мар 2015 18:20
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади"
Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин иккала мураббий иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб берди.
"Эртага ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам чиройли ва қизиқарли баҳс бўлиши кутилмоқда. Япония терма жамоаси жуда кучли, лекин биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйин мақоми қандай бўлишидан қатъий назар биз ўз ватанимиз шарафини ҳимоя қиламиз.
Бир қатор футболчиларимиз олимпия терма жамоаси сафида Бангладешдаги саралашда иштирок этмоқда. Японияга Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов ҳам келмади. Бу футболчилар йўқ бўлса ҳам биз ўз кучимизга ишонамиз. Эртанги ўйин таркибга янги қўшилган футболчилар учун яхши имконият.
Япония термасида янги мураббий иш бошлади, шу боис эртага қандай ўйин кўрсатишлари мен учун жумбоқ. Аммо футболчилар ўша-ўша. Воҳид Халилхожич жуда тажрибали мураббий - Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. Менимча у Япония терма жамоаси билан муваффақиятга эриша олади. Япония каби биз ҳам Осиё Кубогида юқори мақсадларга эришмоқчи эдик, бироқ кучли рақибга ютқазиб қўйдик. Осиё Кубоги - тарихга айланди ва биз олдинга интилишимиз керак. Умид қиламанки, ЖЧ-2018 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок эта оламиз", - дейди Қосимов.
ЎФФ матбуот хизмати

Фикрлар