UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Миржалол Қосимов: "Япония хатони кечирмайдиган терма жамоа" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Япония хатони кечирмайдиган терма жамоа"

Япония терма жамоасига қарши кечган ўйиндан сўнг (1:5) Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди:
"Натижадан қониққаним йўқ. Бугун ўз имкониятларимиздан паст ўйин кўрсатдик. Японияга қарши ўйинда бунча кўп хато қилсанг, дарҳол жазоланасан", - дейди Қосимов.

"Учрашув ўртоқлик мақомида бўлгани учун илк дақиқалардан очиқ футбол ўйнашга уриндик, шу боис икки ҳужумчини майдонга тушурдик. Бироқ рақиб ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда бирдек яхши ўйнади. Япониянинг қарши ҳужумлардаги тезкорлигини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Бугун биз оптимал таркибда ўйнамаганимиз ҳам натижага таъсир қилди, лекин ўртоқлик учрашувлари айнан захира футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун ҳам керак", - дейди бош мураббий.

"Бугун кўп имкониятларга эга бўлгандик, афсуски улардан фойдалана олмадик ва йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бироқ қўлни тушуриш керак эмас. Тўғри хулосалар чиқариб расмий ўйинларга тайёргарлик кўриш керак. ЖЧ-2018 саралашига қадар биз яна битта ўртоқлик ўйинини ўтказамиз", - дейди Миржалол Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика