UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0

Миржалол Қосимов: "Янги мавсумда ҳам ўз олдимизга юксак мақсадларни қўямиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Янги мавсумда ҳам ўз олдимизга юксак мақсадларни қўямиз"

Бугун "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
"Мавсумолди йиғинларда биз футболчиларни жисмоний ҳолатига эътибор қаратдик. Назорат ўйинларида натижа муҳим эмас эди. Хорижий йиғинлар ёшларга жуда ҳам фойдали бўлди. Янги мавсумда ҳам ўз олдимизга юксак мақсадларни қўямиз. 26 февраль куни Саудия Арабистонида "Ал Фатҳ" клубига қарши 2014 йилдаги дастлабки расмий учрашувимизни ўтказамиз. Таркибида юлдуз йўқ, бироқ жамоа сифатида шаклланган. Бу жамоани яхши ўргандик», - деб гап бошлади Миржалол Қосимов.

– Легионерлар борасида нима дея оласиз? Нима учун айнан шу футболчилар танланди.
– Масалан, украиналик Сергей Симоненко рус тилини билади. У жуда ақлли, жисмоний ҳолати яхши, гавдаси ҳам катта. Карлос эса испаниялик футболчи. Испан футболи ҳозирда жаҳон футболида етакчи бўлиб турибди.

– Жамоада япониялик ва туркманистонлик футболчилар кўрикда бўлишди. Уларни олишга пул етмадими?
– Йўқ, пулимиз етмади дея олмайман. Япониялик футболчини синовдан ўтказдик, бу ерда молиявий ҳолат эмас унинг жисмоний ҳолати роль ўйнади.

– Анвар Ғофуров кутилмаганда "Локомотив"дан қайтиб келди. Клуб уни қандай қабул қилди?
– Очиқчасига айтаман, биз футболчиларни мажбурлаб ўйнатмаймиз. Ҳар ким ўзи учун клуб танлайди. Анвар Ғофуров кетишидан олдин юраги шу ерда қолаётганини айтганди. Мен унинг учун клуб эшиклари ҳамиша очиқлигини маълум қилгандим.

– Испаниялик Карлос Кото «Барселона» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу футболчи "Бунёдкор"да қандай ўрин тутади?

– Агарда футболчи жуда кучли плеймекер бўлса бутун жамоани унинг атрофида ташкил қилиш мумкин. Аммо биз жамоавий ўйин намойиш этамиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика