UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  1 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  55 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  33 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ"

"Ал-Фатҳ" - "Бунёдкор" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб қалдирғочлар иштирок этишди.
- Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш. Бунинг учун 1-турданоқ очко йиғишни бошлашимиз керак. Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ. "Ал-Фатҳ" ҳақида гапирадиган бўлсам, жуда тартибли ўйин кўрсатишини айтиб ўтган бўлардим. Жамоанинг ўрта чизиғи ва иккала қанотида тезкор футболчилар тўп тепишади.

Олдинги чизиқдаги конголик ва бразилиялик легионерлари кучли. Рақибнинг "Ал-Наср" ва "Ал-Иттиҳод"га қарши уйда ўтказган ўйинларини кўриб чиқдик ва ўзимизга керакли хулосаларни олдик. Эртага иккала жамоага ҳам майдон ҳолати бироз салбий таъсир ўтказиши мумкин. Чунки кеча машғулот ўтказганимизда майдон яхши ҳолатда эмасди.

Одатда меҳмонда эришилган дуранг натижага ижобий қаралади. Бироқ биз Саудия Арабистонидан уч очко билан қайтишни истаймиз. В гуруҳида кучли жамоалар йиғилган. Қатарнинг "Ал-Жаиш" жамоаси охирги паллада жуда кучли таркибни жамлади. Эроннинг "Фулад" клуби эса жамоавий ўйин ҳисобида ўз чемпионатида якка пешқадам бўлиб турибди. Ал-Фатеҳ эса Осиё Чемпионлар лигасида янги ном ва улар бу мусобақани яхши бошлашга интилишади. Бунёдкор эса ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда доимо ўз олдига юксак марраларни қўяди. Қисқаси, бизнинг гуруҳ жудаям қизиқарли. Афсуски, гуруҳ босқичи якунига кўра мусобақа 2та ажойиб жамоа тарк этади, - дейди Миржалол Қосимов.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика