UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  21 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  20 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2

Миржалол Қосимов: "Олдимиздаги икки ўйин биз учун жуда керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Олдимиздаги икки ўйин биз учун жуда керак"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойининг сўнгги кунларида Жанубий Корея ва Японияда ушбу давлат миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Шу боис бугун терма жамоамиз Тошкентда йиғилди ва дастлабки машғулотни ўтказгани ҳақида хабар бердик.

Машғулотлардан сўнг бош мураббий Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Иккита ўртоқлик учрашувидан олдин Тошкентда йиғилдик. Сервер Жепаров ва Анзур Исмоилов Кореянинг ўзида жамоага қўшилишади. "Насаф" ва "Олмалиқ"дан чақирилган 4 нафар футболчи эртага иҳтиёримизга етиб келишади.

- Александр Мерзляковнинг жароҳати жиддий эмас. У сафарга биз билан бирга кетади. Виталий Денисовни бу сафарги йиғинга чақирмадик. Унинг ўрнида Мерзляковни синаб кўрамиз.

-  Корея ва Японияга қарши ўйинлар биз учун жуда муҳим. Сабаби июнь ойида ЖЧ-2018 саралашидаги иштирокимизни бошлаймиз. Бундан кейин ФИФА кунлари бўлмайди. Шу боис имкониятдан унумли фойдаланиб иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб оламиз.

- Абдукарим Муҳамедовни йиғинга чақиришга қарор қилдим. Сабаби у ёш ва қобилиятли посбон. Лекин бу дегани эртага майдонга тушади дегани эмас, аста-секин терма жамоа муҳитига ўргатиб борамиз. Масалан, Ислом Тўхтахўжаевни ҳам ўз вақтида ҳеч ким танимаган. У олий лигада ўйнамай туриб термада дебют қилган. Ёки бўлмаса Шоҳруҳ Гадоевни олайлик. Ёшларга ишонч билдириш вазифамиз. Улар эса меҳнат қилишда давом этишлари лозим.

- Эртага эрталаб яна бир машғулот ўтказамиз. Кечқурун эса Жанубий Кореяга учиб кетамиз.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика