UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1

Миржалол Қосимов: "Иккита тезкор гол ишимизни осонлаштирди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Иккита тезкор гол ишимизни осонлаштирди"

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” (5:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
“Ўйиннинг бошида қийналдик, “Навбаҳор” бизга қарши яхши тайёрлангани билинди”, - деб гап бошлади Миржалол Қосимов.

“Рақиб қарши ҳужумлар ташкил этди, зарбалар берди. Иккита голни қисқа вақтда ура олганимиз бизга фойда берди. Наманганликлар ҳужумга ўтишга мажбур бўлишди ва биз олдинда юзага келган бўш зоналардан фойдаланишга уриндик. “Шўртан”га қарши ўйиндан сўнг таркибда ўзгаришлар қилдим. Ғузорда Пишурни ўйини яхши чиқмаганди, Жасур Ҳасановни кубок финалига асраш учун захирада қолдиргандик. Майдонга тушганлардан Рашидов ўзини яхши кўрсатди, аммо битта ўйин ҳеч нарсани англатмайди, кейинги ўйинларда ҳам шундай савияда ўйнай олса бу унинг ютуғи бўлади”.

“Ўзбекистон кубоги финалидаги рақибимиз “Насаф” кучли жамоа. Охирги ўйинларда очко йўқотган бўлса ҳам барибир кучли жамоа ҳисобланади. Финал бу финал, ўйин кескин ва курашларга бой бўлади деб ўйлайман”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика